Путин Тожикистонга ташриф буюрди
Уни аэропортда Эмомали Раҳмон кутиб олди. Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Халқаро жиноий суд аъзоси саналади. Ушбу суд 2023 йил Путинни ҳибсга олишга ордер берган.

Россия президенти Владимир Путин Тожикистонга ташриф билан келди.
Кремль веб-сайтидаги баёнотга кўра, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Путинни аэропортда кутиб олди.
Кремль матбуот хизмати аввалроқ Россия ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш билан боғлиқ асосий масалалар ташриф давомида муҳокама қилиниши режалаштирилганини хабар қилган эди.
Пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Россия президентининг ўзи ташриф давомида муҳокама қилиниши режалаштирилган баъзи мавзулар ҳақида батафсил маълумот берди.
Унинг сўзларига кўра, музокаралар, хусусан, Афғонистондаги ҳамкорлик ва Россия ҳарбий базасининг фаолиятини қамраб олади.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Халқаро жиноий суд аъзоси саналади. Ушбу суд 2023 йил Путинни ҳибсга олишга ордер берган.





