platina.uz

Узоқ кутилган газ шартномаси имзоланди

Бу уч томонлама газ иттифоқи ярим йил деганда ниҳоят имзоланган. Ҳозирча нархлар ва шартлар очиқланмаяпти.

Иқтисод
16 июнь 2023 йил
Узоқ кутилган газ шартномаси имзоланди

Бугун Санкт-Петербург Халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган.

Ҳужжатни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев иштирокида Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва “Газпром” раҳбари Алексей Миллер имзолаган.

Шунингдек, республика газ узатиш тизимини Россия газини қабул қилишга тайёрлаш бўйича “йўл харитаси” қабул қилиниб, тасдиқланган.

Россия газини Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудуди орқали экспорт қилиш 2023 йилнинг тўртинчи чорагидан бошланади.

Бу уч томонлама газ иттифоқи ярим йил деганда ниҳоят имзоланган. Ҳозирча нархлар ва шартлар очиқланмаяпти.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+