platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Газлашмаган ҳудудларда электр бўйича базавий меъёр оширилади

 15 ноябрдан аҳоли учун суюлтирилган газнинг чакана сотиш нархи 1 килограмм учун 5 000 сўм (ҚҚС билан) этиб белгиланди. Харажатлар билан бу нарх ўртасидаги фарқ давлат бюджетидан субсидия сифатида қопланади. 

Газлашмаган ҳудудларда электр бўйича базавий меъёр оширилади

Газлашмаган ҳудудларда электр энергиясининг ойлик базавий меъёри оширилади.

Ҳукуматнинг "Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор тамойилларига ўтишда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш механизмлари тўғрисида"ги қарори;

"Аҳолини суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлашнинг бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

​Уларга кўра, аҳолини энергия билан таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қуйидаги ўзгаришлар жорий этилмоқда:

​- 1 ноябрдан табиий газ мавжуд бўлмаган ёки етказиб бериш қийин ҳудудларда иситиш мавсумида электр энергиясининг ойлик базавий меъёри 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатга оширилди;

​- 15 ноябрдан аҳоли учун суюлтирилган газнинг чакана сотиш нархи 1 килограмм учун 5 000 сўм (ҚҚС билан) этиб белгиланди. Харажатлар билан бу нарх ўртасидаги фарқ давлат бюджетидан субсидия сифатида қопланади;

​- Эҳтиёжманд оилаларга харид қилинган суюлтирилган газнинг ҳар килограмми учун 3 000 сўмдан, ойига 20 килограммгача компенсация тўланади. Яъни, бир ойда 60 минг сўмгача ёрдам берилади;

​- Маблағ ижтимоий картага ўтказилади. Компенсация 2030 йилгача тўлаб борилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid