platina.uz

Ўзбекистон ва Россия газ экспорти ҳажмини кўпайтиришни муҳокама қилмоқда

Россия газини етказиб бериш Қозоғистон ҳудудидан ўтувчи "Марказий Осиё – Марказ" газ қувури орқали амалга оширилади.

Иқтисод
14 сентябрь 2023 йил
Ўзбекистон ва Россия газ экспорти ҳажмини кўпайтиришни муҳокама қилмоқда

Россия Ўзбекистон ва Қозоғистон билан табиий газ етказиб бериш ҳажмини ошириш масаласини муҳокама қилмоқда, дейди РФ энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Павел Сорокин.

“Газпром" аллақачон ушбу мамлакатларга газ етказиб бериш шартномаларга эга. Таъминот ҳажмини ошириш ҳақиқатан ҳам муҳокама қилинмоқда ва биринчи натижалар аллақачон мавжуд", — деди Сорокин "Российская газета"га берган интервюсида.

Унинг фикрича, Марказий Осиё орқали Хитойга газ транзити ҳақида гапиришга ҳали эрта. Шу билан бирга, инфратузилмани кенгайтириш ва газ алоқаларини чуқурлаштириш барчага фойда келтиради, деди у.

Марказий Осиё давлатлари газга бўлган талабнинг энг юқори даврларини кафолатлай олади ва экспорт шартнома мажбуриятларини бажара олади, дея қўшимча қилди вазирнинг биринчи ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, 16 июн куни Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов ва “Газпром” раҳбари Aлексей Миллер ўртасида шартнома имзоланди, унга кўра Россия газини Ўзбекистонга 2023 йилнинг тўртинчи чорагида етказиб бериш бошланади. У 2 йил муддатга мўлжалланган бўлиб, йилига 2,8 миллиард куб метр газ етказиб беришни назарда тутади.

Аввалроқ, Қозоғистоннинг "QazaqGaz" компанияси 2023 йил октябридан транзит тарзда Россиядан Ўзбекистонга газ экспорт қилишни бошлаши маълум қилинганди.

Шунингдек, Ўзбекистон Туркманистон билан йилига 2 млрд. куб метргача табиий газ етказиб бериш бўйича қисқа муддатли шартнома имзолаган. Бу ҳақда Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов август ойида ОАВга маълум қилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+