platina.uz

Рус гази импорти октябрдан бошланади

Барча техник тадбирлар “QazaqGaz”  томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ амалга оширилмоқда.

Иқтисод
20 июль 2023 йил
Рус гази импорти октябрдан бошланади

Қозоғистоннинг "QazaqGaz" компанияси 2023 йил октябридан транзит тарзда Россиядан Ўзбекистонга газ экспорт қилишни бошлайди.

Бу ҳақда “QazaqGaz” бошқаруви раиси Санжар Жаркешов Атирау вилоятига иш сафари чоғида мамлакат газ транспорт тизимини модернизация қилиш бўйича янги лойиҳалар билан танишув чоғида маълум қилди дея хабар бермоқда “Казинформ”.

Жаркешов Россия газини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга ташиш бўйича “Марказий Осиё – Марказ” магистрал газ қувурининг Қозоғистон қисмидаги тайёргарлик ишларининг боришини кўздан кечирган.

Барча техник тадбирлар “QazaqGaz” томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ тўлиқ ҳажмда амалга оширилмоқда. Бугунги кунга қадар бир қатор таъмирлаш-тиклаш ишлари якунланди: Манғистау вилоятидаги 14-сонли участкада таъмирлаш-тиклаш ишлари муддатидан олдин ва тўлиқ ҳажмда якунланди.

Ўтиш босими синовлари муваффақиятли ўтказилди: Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги 1-сонли участкада таъмирлаш-тиклаш ишларини якунлаш босқичида; Атирау вилоятидаги участкаларда таъмирлаш ва тиклаш ишлари фаол олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида “QazaqGaz” ва “Газпром” ўртасида Ўзбекистон истеъмолчилари учун табиий газни Қозоғистон ҳудуди орқали экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланган эди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+