
Мақола
Инсонга эмас, автомобилга қараб ривожланаётган Тошкент
Шаҳарда йўл тармоғи деярли кенгаймади, жамоат транспорти шахсий автомобилга ҳақиқий муқобил ечимга айланмади, ҳаракатни бошқариш тизими парчаланган ҳолда қолмоқда...

Шаҳарда йўл тармоғи деярли кенгаймади, жамоат транспорти шахсий автомобилга ҳақиқий муқобил ечимга айланмади, ҳаракатни бошқариш тизими парчаланган ҳолда қолмоқда...

Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги тирбандликка ҳам яна бир бор тўхталиб ўтди.

Пойтахт ҳокими давлат раҳбарига ушбу масала бўйича тақдимот қилди.

Ҳар куни миллионга яқин киши пойтахтга келади. Тошкент вилоятидан минглаб автомобилларнинг эрталаб пойтахтга кириб, кечқурун ортга қайтиши тирбандликларни кучайтириши таъкидланган.

Давлат раҳбари одамлар тирбандлик муаммоси туфайли уйга жуда кеч қайтаётгани ва бу уларнинг кайфиятига таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.

Тирбандлик юқори бўлиб, 10 баллгача баҳоланмоқда.