platina.uz
Сиёсат

Тошкентда 100 мингдан зиёд боғча-мактаб ўрнига эҳтиёж бор

Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги тирбандликка ҳам яна бир бор тўхталиб ўтди. 

Тошкентда 100 мингдан зиёд боғча-мактаб ўрнига эҳтиёж бор

Тошкент шаҳри аҳолиси йилдан-йилга ошиб бораётгани ҳисобига 100 мингдан зиёд мактаб ва боғча ўринларига эҳтиёж бор. Бу ҳақда президент ўтказган йиғилишда маълум қилинди.

Бугунги кунда пойтахтда 75 тадан мактаб ва шунча боғча, 23 та спорт объектига эҳтиёж бор.

Туман ҳокимлари ўзлари маблағ жалб қилиб, ҳар йили 1 тадан мактаб, боғча ва спорт объектини қуриши, қолган 15 тадан мактаб ва боғча ҳамда 11 та спорт объекти инвестиция дастури доирасида қуриб берилиши белгиланди.

Келгуси йилда инфратузилма лойиҳаларига четдан давлат кафолатисиз яна 300 миллион доллар жалб қилинади.

Шу йилдан Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 1 тадан мактабда таълим сифатини ошириш бўйича “Тошкент тажрибаси” бошланди. Яъни 7-11-синфдаги 1,5 минг ўқувчи сараланиб, уларни АТ, тиббиёт, бизнес, муҳандислик каби йўналишларда ўқитиш йўлга қўйилди.

Ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштиришига қараб, ўқитувчиларига 20 миллион сўмгача ойлик маош тўланяпти.

Бу тажрибани кенгайтириб, бундай мактаблар сонини келаси йили 24 тага, 2027 йилда 33 тага етказиш вазифаси қўйилди.

Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги тирбандликка яна бир бор тўхталиб ўтди. Бир неча ой аввал ҳам ўзи тирбандликда туриб, ишга борганини айтган эди.

Хусусан, Кичик ҳалқа йўли, Катта ҳалқа йўли, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Шаҳрисабз, Махтумқули, Оҳангарон кўчаларидаги тирбандликдан аҳоли норози экани кўрсатиб ўтилган.

“Энди пойтахтда бошқарув ўзгаради. 2026 йил Тошкент шаҳри учун “Жадал ривожланиш ва аҳоли даромадлари ўсиши” йили бўлади. Бу ғояни рўёбга чиқариш бўйича катта дастур амалга оширилади”, деган давлат раҳбари.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid