platina.uz
Жамият

Сенатор Тошкентдаги тирбандликларда вилоятликларни айблади

Ҳар куни миллионга яқин киши пойтахтга келади. Тошкент вилоятидан минглаб автомобилларнинг эрталаб пойтахтга кириб, кечқурун ортга қайтиши тирбандликларни кучайтириши таъкидланган. 

Сенатор Тошкентдаги тирбандликларда вилоятликларни айблади

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Эркин Гадоев пойтахтдаги тирбандликларда вилоятликларни айблади.

Сенатор томонидан юборилган сенатор сўровида "пойтахт йўлларида юзага келаётган тирбандликлар аҳолининг кундалик ҳаётига жиддий таъсир кўрсатаётганига эътибор қаратилган".

"Маълумотларга кўра, ҳар куни 1 миллионга яқин киши пойтахтга ташриф буюради, уларнинг 275 минг нафари Тошкент вилоятидан келмоқда. Вилоятнинг туташ ҳудудларидан минглаб автомобилларнинг эрталаб пойтахтга кириб, кечқурун ортга қайтиши эса тирбандликларни янада кучайтирмоқда", дейилади сўровда.

Сенатор сўровида вазирликдан Тошкент шаҳрида тирбандликларни камайтириш бўйича амалга оширилаётган чоралар, “Интеллектуал транспорт” тизимининг амалдаги ҳолати, жамоат транспортини ягона агломерация тизимига ўтказиш жараёни, шунингдек, Президент томонидан белгиланган вазифалар ижро этилиши ва уларнинг кечикиши сабаблари юзасидан атрофлича маълумот тақдим этиш сўралган.

Маълумот учун, сенатор Эркин Гадоев Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid