platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

"Табиий ҳолат" — метродаги "пробка"га изоҳ берилди

“Пахтакор” метро бекатида йўловчилар тирбандлиги юзага келди. Бекатга икки поезднинг бир вақтнинг ўзида келиши натижасида йўловчилар оқимининг вақтинча ортиши кузатилган.

"Табиий ҳолат" — метродаги "пробка"га изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда “Пахтакор” метро бекатида йўловчилар тирбандлиги юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. “Тошкент метрополитени” АЖ ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Ҳолат жорий йилнинг 20 октябрь куни тахминан соат 17:43 да кузатилган. Бекатга икки поезднинг бир вақтнинг ўзида келиши натижасида йўловчилар оқимининг вақтинча ортиши кузатилган. Бундай ҳолат йўловчилар оқими юқори бўлган тиғиз вақтларда кузатиладиган, қисқа муддат давом этадиган табиий жараёнлардан бири бўлиб, бир неча дақиқа ичида йўловчилар оқими меъёрлашади.

Шу билан бирга, Тошкент метрополитенида кунлик йўловчилар оқими 1,2 миллион нафардан ортиб бораётганини инобатга олган ҳолда, йўловчиларга қулайлик яратиш ва бекатларда йўловчилар тўпланишини камайтириш мақсадида поездлар ҳаракати интервалларини қисқартириш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, поездлар ҳаракати интерваллари қуйидаги кўрсаткичларга етказилмоқда:

— Чилонзор йўналишида — 1,5–2 дақиқагача;

— Ўзбекистон йўналишида — 3 дақиқагача;

— Юнусобод йўналишида — 4 дақиқагача;

— Ер усти ҳалқа йўли йўналишида — 7–8 дақиқагача.

“Тошкент метрополитени” АЖ йўловчилар оқимини самарали бошқариш, поездлар ҳаракатининг барқарорлигини таъминлаш ҳамда йўловчиларга қулай ва хавфсиз транспорт хизматини кўрсатиш бўйича тегишли ишларни изчил амалга оширмоқда, дея таъкидланади хабарда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid