platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

"Метро раҳбарининг ойлиги 652 миллион сўм эмас"— Йўлдош Юсупов

Айтилишича, бу пуллар раҳбарнинг соғлиғи билан боғлиқ ҳолат сабаб, жамоавий шартномада кўзда тутилган тартибда, соғлиғини тиклаш учун бир йил давомида қайтариш шарти билан берилган пул ҳисобланади.

"Метро раҳбарининг ойлиги 652 миллион сўм эмас"— Йўлдош Юсупов

Тошкент метрополитени раҳбари трансфорация ва молия масалалари бўйича ўринбосари Йўлдош Юсупов тармоқларда тарқалган хабарни, яъни метро раҳбарининг ойлиги 652 миллион сўмлигини рад қилди.

Унинг айтишича, бу маблағлар раҳбарнинг соғлиғи билан боғлиқ ҳолат бўлганлиги учун жамоавий шартномада кўзда тутилган тартибда, соғлиғини тиклаш учун бир йил давомида қайтариш шарти билан берилган пул ҳисобланади.

“Бу ойлик иш ҳақи эмас. Ваҳоланки, бу йил давомида қайтариш шарти билан берилган маблағдир”, — дейди у. Шунингдек, раҳбар ўринбосари “Метрополтен” АЖ'даги непотизм, яъни жамият таркибидаги қариндош-уруғчиликни ҳам рад қилди.

“Метрополитенда учта авлод вакиллари, яъни бобо, бобоси, адаси, ўзининг ишлаш ҳолатлари бугунги кунда мавжуд ва бу ҳолатлар бир-бирига тааллуқли бўлмаган йўналишларда фаолият олиб боради. У ўша комиссиявий ўрганилганда ҳам хулосалари мавжуд. Бўлиши мумкин, қайсидир ҳолатда, қайсидир жойда, бир хил пайтда, бир жойда ишлаган бўлиши мумкин. Лекин сизлар айтиб ўтгандек, қариндош-уруғчилик, яъни битта оила вакиллари ҳамда битта оила вакилларининг бир жойда, яъни бир-бирига топшириқ берадиган ҳамда манфаатли жойларда ишлаши мавжуд эмас”, — деди Йўлдош Юсупов.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid