Тошкент метрополитенида фаррошларга маош берилмаяптими?
Метрополитен хабарига кўра, 2021 йилда фароошларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 1 миллион сўм атрофида бўлган. Ҳозирги кунда эса меҳнат стажи ва тегишли меҳнат шартларига кўра, ушбу тоифадаги ходимларнинг ойлик иш ҳақи ўртача 6–7 миллион сўмгача етган.

Тошкент метрополитени фаррошларга маош берилмаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Ижтимоий тармоқларда метро тизимидаги фаррошларга ойлик кечиктирилаётгани ёки тўланмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Метрополитен маъмурияти бу даъволарни рад этиб, барча ходимларга иш ҳақи ҳар ой бошида мунтазам тўланишини билдирди.
2021 йилда “Тошкент метрополитени” АЖ ходимларининг ўртача ойлик иш ҳақи 2,8 миллион сўмни ташкил этган бўлса, бугунги кунда ушбу кўрсаткич 8,4 миллион сўмга етган. Шунингдек, 2026 йил давомида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи яна 20 фоизга оширилган.
2021 йилда уларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 1 миллион сўм атрофида бўлган. Ҳозирги кунда эса меҳнат стажи ва тегишли меҳнат шартларига кўра, ушбу тоифадаги ходимларнинг ойлик иш ҳақи ўртача 6–7 миллион сўмгача етган.
“Тошкент метрополитени” АЖ ижтимоий тармоқ фаоллари ва мазкур мавзуда чиқиш қилаётган саҳифа маъмурларини тахмин ва бирёқлама хулосаларга эмас, балки аниқ фактларга таянишга чақиради. Агар келтирилаётган даъволар юзасидан асосли далиллар мавжуд бўлса, уларни очиқ мулоқот доирасида тақдим этишга тайёрмиз.
Асоссиз ахборот тарқатиш орқали жамоатчиликни чалғитишга ва жамият обрўсига путур етказишга қаратилган ҳар қандай уринишларга нисбатан қонуний чоралар кўрилади", дея таъкидланади хабарда.





