platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Метрода топиб олинган 10 минг доллар эгасига қайтарилди

Қозоғистон фуқароси автомобил харид қилиш мақсадида Қўйлиқ бозори метро бекатидан Сергелига кетаётганда сумкасидан 10 минг АҚШ доллари бўлган пакет тушиб қолган. 

Метрода топиб олинган 10 минг доллар эгасига қайтарилди

Тошкент метрополитенида хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни топиб олиб, эгасига қайтарди, дейилади ИИВ эълон қилинган видеода.

Маълум бўлишича, Қозоғистон фуқароси автомобил харид қилиш мақсадида Қўйлиқ бозори метро бекатидан Сергелига кетаётганда сумкасидан 10 минг АҚШ доллари бўлган пакет тушиб қолган.

Фуқаро пул йўқолганини автомобиль бозорига етиб боргач билган. Шу вақтда метро ҳудудида хизмат вазифасини бажараётган Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходими пул маблағларини топиб олган.

Ўтказилган зарур текширув ва аниқлаш ишлари, жумладан, Face ID орқали олиб борилган қидирув натижасида пулнинг қонуний эгаси аниқланган. 10 минг АҚШ доллари белгиланган тартибда тўлиқ эгасига қайтарилган.

Фуқаро ички ишлар органлари ва метро ходимларига миннатдорлик билдирди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid