platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Иқтисод

Пул белгиларидаги барча ёзувлар лотин ёзувидаги ўзбек алифбосида ёзилади

Пул белгиларидаги барча ёзувлар давлат тилида, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилади. Бундан ташқари, пул белгилари инсон саломатлиги учун хавфсиз хомашёлардан тайёрланиши ва замонавий ҳимоя элементларига эга бўлиши керак.

Пул белгиларидаги барча ёзувлар лотин ёзувидаги ўзбек алифбосида ёзилади

Пул белгиларидаги барча ёзувлар давлат тилида, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилади.

Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани (рўйхат рақами 3977, 2026 йил 17 ноябрь) давлат рўйхатидан ўтказди.

Йўриқномага кўра, банкнотларда уларнинг церийаси ва рақами, номинал қийматининг ёзув билан ифодаси, барча турдаги тўловлар учун қабул қилиниши мажбурийлиги ҳамда қалбакилаштирганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги ёзувлар бўлиши лозим.

Пул белгиларининг дизайнида Ўзбекистон тарихи, миллий маданияти, қадриятлари, буюк алломалар ва мамлакатимиз ютуқларини акс эттирувчи тасвирлардан фойдаланилади.

Пул белгиларидаги барча ёзувлар давлат тилида, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилади.

Бундан ташқари, пул белгилари инсон саломатлиги учун хавфсиз хомашёлардан тайёрланиши ва замонавий ҳимоя элементларига эга бўлиши керак.

Аҳоли ва тадбиркорларнинг нақд пул олиш ҳуқуқи кафолатланади.

Банклар фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳисобварақларида мавжуд маблағлари доирасида нақд пул олишга бўлган талабларини биринчи талаб бўйича узлуксиз қондириши шарт.

Шунингдек, банклар муомаладаги нақд пулларни номинал қиймати бўйича монеликсиз қабул қилади.

Банкоматлар нақд пул билан таъминлаб борилади.

Банклар мижозларнинг нақд пулга бўлган эҳтиёжини ва банкоматлардаги нақд пул айланмасини мунтазам таҳлил қилади. Нақд пул етишмаслиги кутилганда банклар қўшимча маблағларни жалб этиш чораларини кўради.

Пул белгиларини бепул айирбошлаш мумкин. Марказий банк ва тижорат банклари талабга кўра бир номиналдаги пул белгиларини бошқа номиналдаги пул белгиларига ҳеч қандай тўлов ёки воситачилик ҳақисиз айирбошлайди.

Янги банкнот ва тангалар муомалага чиқарилишидан камида 1 ҳафта олдин бу ҳақда аҳолига хабар берилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid