platina.uz

Сўм йил бошидан бери 8,2 фоизга қадрсизланди

Мамлакатда кенг маънодаги пул массаси 205,6 трлн сўмга етди.

Иқтисод
18 сентябрь 2023 йил
Сўм йил бошидан бери 8,2 фоизга қадрсизланди

Ўзбек сўми йил бошидан бери 8,2 фоизга қадрсизланган. Бу ҳақда Марказий банк эълон қилган ҳисоботда маълум қилинган.

Мамлакатда кенг маънодаги пул массаси 205,6 трлн сўмга етди. Йил бошидан бери 8,7 фоизлик ўсиш қайд этилган. Бу даврда ўзбек сўми 8,2 фоизга қадрсизланган.

Август ойида муомаладаги нақд пуллар яна ўсишни бошлаган — ой давомида 2,2 трлн сўмга ва умумий 48,8 трлн сўм. Россия ва Украина ўртасида уруш бошлангандан бери Ўзбекистондаги нақд пуллар 88,4 фоизга кўпайган.

Ой давомида пул агрегатларининг барча таркибий қисмларида ўсиш кузатилди. Жумладан, сўмдаги талаб қилиб олунгунча депозитлар 4,1 трлн сўмга кўпайиб, 43,9 трлн сўмга етди.

Эслатиб ўтамиз, жорий вақт ичида доллар курси ҳам сўмга нисбатан сезиларли миқдорда мустаҳкамланди. Масалан, биргина 10 август куни бир вақтнинг ўзида доллар сўмга нисбатан 400 сўмгача қимматлади.

Миллий ва чет эл валютасидаги бошқа депозитлар ҳам ўсишда давом этмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+