platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Иқтисод

Ўзбекистон аҳолисининг қарийб ярмида жамғарма йўқлиги маълум қилинди

Шунингдек, жамғармаси бор фуқароларнинг маблағлари қанча муддатга етиши ҳам ўрганилган. Бир ойгача, 1–3 ой, 3–6 ой ва 6 ойдан ортиқ муддатга етадиган жамғармалар улушида сезиларли ўзгариш қайд этилмаган. 

Ўзбекистон аҳолисининг қарийб ярмида жамғарма йўқлиги маълум қилинди

Ўзбекистон аҳолисининг 46,4 фоизи келгуси давр учун жамғармаси мавжуд эмаслигини билдирган. Бу ҳақда Марказий банкнинг 2026 йил II чорак бўйича "Истеъмол кайфияти шарҳи"да маълум қилинди.

Марказий банк томонидан июл ойида сўровнома ўтказилган. Унда қарийб 4,1 минг нафар фуқаро иштирок этган. Тадқиқот натижаларига кўра, аҳолининг пул жамғаришга бўлган мойиллиги юқори даражада сақланиб қолган. II чоракда жамғариш субиндекси 69,2 бандни ташкил этган.

Сўровда қатнашганларнинг 64,3 фоизи келгусида жамғармалари ошишини кутмоқда. 23,3 фоиз иштирокчи жамғармалари ўзгармаслигини, 12,4 фоиз эса камайишини тахмин қилган.

Шунингдек, жамғармаси бор фуқароларнинг маблағлари қанча муддатга етиши ҳам ўрганилган. Бир ойгача, 1–3 ой, 3–6 ой ва 6 ойдан ортиқ муддатга етадиган жамғармалар улушида сезиларли ўзгариш қайд этилмаган.

Айни пайтда, 2026 йилнинг биринчи ярмида аҳолининг банклардаги жами депозитлари қолдиғи йиллик ҳисобда 38 фоизга ошган. Миллий валютадаги муддатли омонатлар қолдиғи эса 25,6 фоизга кўпайган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid