platina.uz

Пойтахт ҳокимлиги "Қутқарув хизмати"га қарийб ярим миллиард ажратди

Пул дизел ёнилғиси ва бошқа маҳсулотлар сабаб юзага келган қарздорликни ёпишга йўналтирилади.

Жамият
2 июль, 9:01
Пойтахт ҳокимлиги "Қутқарув хизмати"га қарийб ярим миллиард ажратди

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов маблағ ажратиш бўйича қарорни имзолади.

Унга кўра, пойтахт бюджети захира маблағлари ҳисобидан "Қутқарув хизмати" давлат унитар корхонасига жами 487 миллион 513 минг сўм ажратилади. Қарор 1 июл санасида эълон қилинган.

Бунда ДУКни дизел ёнилғиси билан таъминлаш учун 315 млн. сўм, дизел-генераторларга қўйилган антифриз сабаб юзага келган қарздорлик учун 91 млн. 513 минг сўм, 1800 литр мотор мойи учун 81 млн. сўм берилиши кўзда тутилган.

Мазкур қарор ижросини назорат қилиш ҳокимнинг биринчи ўринбосари Б.Ҳайдаров зиммасига юклангани белгиланди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+