600 мингдан ошиқ оилаларга ёрдам пуллари тўлаб берилди
Биринчи босқичда жами 422,4 млрд сўм маблағ тўланган. Иккинчи босқичда эса рўйхати қўшимча шакллантирилган ҳамда ҳужжатлари ўрганилаётган оилаларга моддий ёрдам йўналтирилади.

600 мингдан ошиқ оилаларга ёрдам пуллари тўлаб берилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Президентнинг 67-сон қарорига мувофиқ, эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ёрдам тўловлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Биринчи босқичда 616 305 та оилага жами 422,4 млрд сўм маблағ тўлаб берилди.
Жумладан:
225 541 та оилага 1 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратилди, шундан:
- 207 661 та — давлат таъминотидаги оилаларга;
- 3 848 та — етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга;
- 17 032 та — ёлғиз яшовчи, парваришга муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга.
387 764 та кам таъминланган оилага эса 500 минг сўмдан маблағ тўлаб берилди.

Иккинчи босқичда эса рўйхати қўшимча шакллантирилган ҳамда ҳужжатлари ўрганилаётган оилаларга моддий ёрдам йўналтирилади.
Моддий ёрдам кўрсатиш жараёни шаффофлик ва манзиллилик тамойиллари асосида давом эттирилмоқда.
Аввалроқ Рамазонга ваъда қилинган ижтимоий тўловлар миқдори белгиланганди.
Мазкур ёрдамлар "Вақф" фонди, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки томонидан 2026 йил 1 мартгача ижтимоий ёки пластик карталарга тушириб берилиши кўзда тутилган.
