1 миллион сўмлик банкнота муомалага чиқарилгани рад этилди
Ижтимоий тармоқларда 1 миллион сўмлик янги банкнота чиқарилгани ҳақида маълумотлар ва унинг сурати тарқалган.

Марказий банк мамлакатда 1 миллион сўмлик банкнота муомалага чиқарилгани ҳақидаги хабарлар ёлғон эканини маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда 1 миллион сўмлик янги банкнота чиқарилгани ҳақида маълумотлар ва унинг сурати тарқалган. Марказий банк ушбу хабарларга муносабат билдириб, уларни рад этган.
"Мазкур маълумот асоссиз бўлиб, ёлғон ва фейк эканлигини маълум қиламиз. У ҳақиқатга тўғри келмайди", дейилади МБ баёнотида.
Марказий банк фуқароларга пул муомаласи билан боғлиқ янгиликлар ва бошқа расмий маълумотларни ўзининг расмий ахборот саҳифаларидан олишни тавсия қилган.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Ўзбекистонда энг йирик банкнот 200 минг сўмлик пуллардир.





