
Медведев Арманистон "янги Украина"га айланишидан огоҳлантирди
Москва ва Ереван ўртасидаги муносабатларнинг совуқлашиши қисман Европа Иттифоқига қўшилиш истаги фонида содир бўлди. Арманистон парламенти 2025 йил март ойида Европа интеграцияси жараёнининг бошланиши тўғрисида қонун қабул қилди. Бош вазир Никол Пашинян Ереван Европа Иттифоқига қўшилиш учун расмий ариза топшириш жараёнини бошлашини эълон қилди.











