Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон Арманистонни мағлуб этди
Ушбу ғалабадан сўнг терма жамоамиз 18 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлади. Сўнгги турдаги рақиб барча учрашувлар якунланганидан кейин маълум бўлади.

Самарқанд шаҳрида давом этаётган 46-бутунжаҳон шахмат олимпиадасида 10-тур учрашувлари доирасида Ўзбекистон асосий терма жамоаси Арманистонни 3,5:0,5 ҳисобида мағлуб этди.
Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров ва Муҳиддин Мадаминов ўз партияларида ғалаба қозонган бўлса, Нодирбек Ёқуббоев эса ўз доскасида дуранг натижа қайд этди.
Нодирбек Абдусатторов 1:0 Гаик Мартиросян
Жавоҳир Синдоров 1:0 Роберт Оганесян
Нодирбек Ёқуббоев 0,5:0,5 Шант Саргисян
Муҳиддин Мадаминов 1:0 Габриэл Саргисян
Ушбу ғалабадан сўнг, Ўзбекистон-1 терма жамоаси 18 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлади. Сўнгги турдаги рақиб барча учрашувлар якунланганидан кейин маълум бўлади.
Ўтган турда АҚШ мағлуб этилганди.




