platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Спорт

Жавоҳир Синдоров АҚШда ўтган 425 минг долларлик мусобақада ғолиб чиқди

Мазкур мусобақа Синдоровнинг жаҳон чемпионлик унвони учун Гукеш Доммаражуга қарши ўтказадиган учрашуви олдидаги сўнгги турниридир. 

Жавоҳир Синдоров АҚШда ўтган 425 минг долларлик мусобақада ғолиб чиқди

29 октябрь куни АҚШнинг Сент-Луис шаҳри мезбонлик қилган Clutch Chess: Champions Showdown 2026 турнири сўнги куни бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров турнир чемпионлигини қўлга киритди.

Уч кун давом этган мусобақада Жавоҳир Синдоров дунёнинг етакчи гроссмейстерлари – Хикару Накамура, Фабиано Каруана ва Рамешбабу Прагнанандхага қарши баҳс олиб борди. Синдаров турнирни 20,5 очко билан якунлаб, биринчи ўринни эгаллади.

Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 425 минг долларни ташкил этди. Ғолиб сифатида Жавоҳир 125 минг доллар асосий мукофотга эга бўлди. Бундан ташқари, у партиялардаги ғалабалари учун белгиланган пул бонуслари ҳамда чемпионга аталган қўшимча жекпотни ҳам қўлга киритади.

Ушбу мусобақа Жавоҳир Синдоровнинг жаҳон чемпионлик унвони учун Гукеш Доммаражуга қарши ўтказадиган учрашуви олдидаги сўнгги турнири саналади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid