Жавоҳир Синдоровга "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи" унвони берилди
У Президент совғаси - 3 хонали хонадон, мураббийлари эса пул мукофотлари билан тақдирланади.

Шахматчи Жавоҳир Синдоровга "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи" унвони берилди.
Президент фармони билан мамлакатимизда шахмат спорт турини янада ривожлантиришга, халқимиз ўртасида ушбу спорт турини оммалаштиришга қўшаётган улкан ҳиссас учун шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Синдаров Жавоҳир Санжарбековичга "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвони берилди.
Шахмат бўйича Жаҳон кубоги соҳиби бўлган шахматчига Президент совғаси - 3 хонали хонадон, унинг мураббийлари эса пул мукофотлари билан тақдирланади.
Эслатиб ўтамиз, Жавоҳир кубок финалида хитойлик рақибини енгганди.