platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Спорт

V "Заковат-Гамбит" турнири ғолиблари 620 миллион сўмлик соврин жамғармаси учун курашмоқда

Пойтахтимизда рекорд даражадаги 5 831 нафар шахматчини ўзида жамлаган V "Заковат-Гамбит" турнирининг ҳал қилувчи финал ўйинларига старт берилди.

V "Заковат-Гамбит" турнири ғолиблари 620 миллион сўмлик соврин жамғармаси учун курашмоқда

Бу йилги мусобақа янада кенг қамровли бўлиши ва барча шахматсеварларга имкон бериши учун илк бор икки хил саралаш тизими жорий этилди: аввал республиканинг барча 14 ҳудудида юзма-юз баҳслар, сўнгра эса онлайн платформада қўшимча саралаш ўйинлари ташкил қилинди.

"Заковат арена" биносида ўтаётган финал баҳсларида иштирокчилар ўз даражаларига кўра бешта гуруҳга бўлинган ҳолда жами 620 миллион сўмлик соврин жамғармаси учун ўзаро дона сурмоқда. Ушбу гуруҳларнинг ҳар бирида ғолибликни қўлга киритганларга 50 миллион, иккинчи ўринга 30 миллион, учинчи ўринга ва аёллар ўртасидаги энг кучли иштирокчига эса 20 миллион сўмдан пул мукофотлари берилиши белгиланган.

V "Заковат-Гамбит" турнири ғолиблари 620 миллион сўмлик соврин жамғармаси учун курашмоқда

Шу билан бирга, мусобақанинг энг ёш қатнашчиси бўлган 8 ёшли Мустафо Пўлатов ва энг ёши улуғ иштирокчи 63 ёшли гроссмейстер Тоир Воҳидовнинг ҳар бирига 10 миллион сўмдан махсус мукофот топширилади. Турнирнинг яна бир эътиборга молик жиҳати шундаки, унда Жаҳонгир Воҳидов, Афруза Ҳамдамова ва Умида Омонова каби терма жамоамизнинг машҳур аъзолари ҳам иштирок этмоқда.

V "Заковат-Гамбит" турнири ғолиблари 620 миллион сўмлик соврин жамғармаси учун курашмоқда

Нуфузли меҳмонлар сифатида таклиф этилган жаҳон шахмати жулдузлари — гроссмейстерлар Петер Леко ва Ҳампи Конеру ёш спортчиларимизга қарши сеанс ўйинлари ўтказиб, мамлакатимизда шахмат жуда тез ривожланаётгани ҳамда ёшларнинг кўзидаги иштиёқ уларда кучли таассурот қолдирганини алоҳида таъкидлашди.

Барча гуруҳлардаги якуний ғолибларни тақдирлаш маросими 30 октябрь куни "Ўзбекфильм" павильонида тантанали равишда ўтказилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid