Ўзбекистонлик 6 ёшли шахматчи икки карра Осиё чемпиони бўлди
Муҳаммадюсуф Баҳромов Россиянинг Тула вилоятида ўтказилган 20-Осиё мактаб ўқувчилари чемпионатида классик шахмат ва блиц йўналишларида ғолиб бўлди.

Россия Федерациясининг Тула вилоятида шахмат бўйича 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар ўртасида ўтказилган 20-Осиё чемпионати якунланди.
6 ёшли шахматчи Муҳаммадюсуф Баҳромов икки карра Осиё чемпиони бўлди.
Шахмат федерацияси маълумотига кўра, Муҳаммадюсуф Баҳромов Россиянинг Тула вилоятида ўтказилган 20-Осиё мактаб ўқувчилари чемпионатида 7 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида классик шахмат ва блиц йўналишларида ғолиб бўлган.
У классик шахматда 9 имкониятдан 8 очко, блицда эса 7,5 очко жамғариб, иккита олтин медални қўлга киритди.





