platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Спорт

Шахмат тожи учун кураш: Жавоҳир Синдоровнинг имконияти қандай?

Жаҳон чемпионати баҳси олдидан гроссмейстерлар, шахмат вакиллари ва контент яратувчиларнинг 18 та фикри жамланган. Уларнинг 10 нафари Жавоҳир Синдаровни фаворит деб ҳисоблаган бўлса, 6 нафари икки шахматчининг имкониятларини тенг баҳолаган.

Шахмат тожи учун кураш: Жавоҳир Синдоровнинг имконияти қандай?

Жорий йилнинг 22 ноябридан 12 декабригача Женева шаҳрида жаҳон шахмат тожи учун курашда ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров ҳамда амалдаги чемпион ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу баҳс олиб боради.

​Жаҳон шахмат юлдузлари мазкур баҳс олдидан ҳар икки иштирокчиларнинг имкониятларини баҳолади. Бу ҳақда Uzchess хабар берди.

​Айтилишича, жаҳон чемпионати баҳси олдидан гроссмейстерлар, шахмат вакиллари ва контент яратувчиларнинг 18 та фикри жамланган. Уларнинг 10 нафари Жавоҳир Синдаровни фаворит деб ҳисоблаган бўлса, 6 нафари икки шахматчининг имкониятларини тенг баҳолаган. Фақат 2 нафари Гукешнинг имкониятларини юқори баҳолаган.

​Жумладан, норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен Синдаровнинг ғалабасига ишонаётганини билдирган. Унинг фикрича, ўзбекистонлик шахматчининг ўйини ҳар томонлама мукаммалроқ.

​Россиялик гроссмейстерлар Ян Непомнящий ва Владислав Артемьев ҳам Синдаровни фаворит деб ҳисоблашмоқда. Непомнящий имкониятларни 65:35, Артемьев эса 60:40 нисбатида ўзбекистонлик шахматчи фойдасига баҳолаган.

​Амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни эса таниқли америкалик гроссмейстер Ҳикару Накамура фаворит сифатида кўрсатган. Накамуранинг таъкидлашича, Гукеш босимни енга олса, кутилганидан ҳам яхшироқ натижа қайд этиши мумкин.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid