30 октябрь куни V «Заковат-Гамбит» шахмат турнирининг финал баҳслари бўлиб ўтади
Турнирнинг жами соврин жамғармаси — 620 миллион сўм. Иштирокчилар рейтингига қараб бешта гуруҳда беллашади, ҳар бир гуруҳда эса ғолиблик учун курашиш имконияти мавжуд.

19-23 октябрь кунлари V «Заковат-Гамбит» турнирининг ҳудудий саралаш ўйинлари бўлиб ўтди.
Бу йил мусобақада иштирок этиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтди. Қувонарлиси, улар орасида 633 нафар аёл шахматчи бор – бу ҳам рекорд кўрсаткич.
Ҳудудий саралашда омад кулиб боқмаган ёки унда иштирок эта олмаган шахмат ихлосмандлари учун ҳам имконият бор: 24 октябрь куни chess.com платформасида онлайн саралаш ўтказилади.
Саралашдан ўтган иштирокчилар 28 октябрь куни ярим финалда, энг кучлилар эса 29–30 октябрь кунлари Тошкентда финал босқичида беллашади.
Бу йилги турнир меҳмонлари — дунёга машҳур гроссмейстерлардир. Венгриялик Петер Леко ва Ҳиндистонлик Ҳампи Конеру ташриф буюриши режалаштирилган. Улар шахмат ишқибозлари учун махсус сеанслар ўтказиб, ўз тажрибалари билан бўлишади.
Турнирнинг жами соврин жамғармаси — 620 миллион сўм. Иштирокчилар рейтингига қараб бешта гуруҳда беллашади, ҳар бир гуруҳда эса ғолиблик учун курашиш имконияти мавжуд.





