platina.uz
Спорт

Ўзбекистон шахмат олимпиадасида илк бор мағлубиятга учради

Саккизинчи турда Рустам Қосимжонов шогирдлари Германияга ютқазиб қўйди. Нодирбек Ёқуббоев Фредерик Сванега, Шамсиддин Воҳидов эса унинг акаси Расмус Сванега имкониятни бой берди. Фақат Жавоҳир Синдаров ғалабага эришди. 

Ўзбекистон шахмат олимпиадасида илк бор мағлубиятга учради

Ўзбекистон эркаклар миллий жамоаси Самарқандда ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида биринчи бор мағлубиятга учради. Саккизинчи турда Рустам Қосимжонов шогирдлари Германияга 1,5:2,5 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Германия билан учрашувдаги ягона ғалабани Жавоҳир Синдаров қўлга киритди. Иккинчи доскада у Маттиас Блюбаумни мағлуб этди. Саккиз турдан сўнг Синдаров ҳисобида 7 та ўйиндан 5,5 очко мавжуд — тўртта ғалаба ва учта дуранг. Шахматчи мезбонлик турнирида ҳали бирорта ҳам мағлубиятга учрамади.

Биринчи доскада Нодирбек Абдусатторов, гарчи маълум бир паллада мағлубиятга яқин позицияда қолган бўлса-да, Винсент Кеймер билан дуранг ўйнади.

Нодирбек Ёқуббоев Фредерик Сванега, Шамсиддин Воҳидов эса унинг акаси Расмус Сванега имкониятни бой берди. Мазкур мағлубият Ўзбекистон учун нафақат умумий жамоавий ҳисобда, балки ушбу Олимпиадада партиялар бўйича ҳам биринчиси бўлди. Саккизинчи тур олдидан мезбонлардан икки жамоавий очкога ортда қолаётган Германия Ўзбекистон жамоасига етиб олди — эндиликда ҳар икки жамоа ҳисобида 14 тадан очко бор.

Ўзбекистон-1 аёллар миллий жамоаси Нидерландия устидан муҳим ғалабага эришди (3:1) ва 6-ўринга кўтарилди.

Ўзбекистон аввал Ҳиндистон ва Хитойни мағлубиятга учратганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid