platina.uz
Сиёсат

Ўзбекистон ва Германия Биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди

Элке Бюденбендер Ўзбекистонда инклюзив жамиятни барпо этиш, профессионал таълим тизимини такомиллаштириш бўйича ислоҳотларни юқори баҳолади.  

Ўзбекистон ва Германия Биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Германия Биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмаер рафиқаси ҳамроҳлигида мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турибди.

Мазкур ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва Германия Биринчи хоними Эльке Бюденбендернинг учрашуви бўлиб ўтди.

Дастлаб олий мартабали меҳмонга Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Халқаро инклюзив хаб фаолияти тақдим этилди. Хусусан, хабнинг инклюзив касб-ҳунар таълимини ривожлантириш ва замонавий таълим технологияларини амалиётга жорий этиш, ёшларни, жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган кўникма ва мутахассисликларга ўқитиш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби устувор йўналишлари бўйича батафсил тақдимот ўтказилди.

Шунингдек, хабнинг ўқув устахоналари ва лойиҳалари билан танишилди, таҳсил олаётган ўқувчилар билан мулоқот қилинди.

Элке Бюденбендер Ўзбекистонда инклюзив жамиятни барпо этиш, профессионал таълим тизимини такомиллаштириш ҳамда ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid