
Президент Паркентдаги “Silver Valley” оилавий дам олиш мажмуаси билан танишди
Умумий қиймати 148,5 миллиард сўм бўлган мажмуа 29,5 гектар майдонда жойлашган. Лойиҳа доирасида 200 та иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Бу ерда жами 120 ўринли 12 та шале услубидаги уй, замонавий қабул биноси, 300 ўринли ресторан, жами 200 ўринга мўлжалланган 12 та ўтов-ресторан, 100 ўринли терраса-кафе ҳамда 4 та СПА мажмуаси барпо қилинган.






