Паркент туманига янги ҳоким тайинланди
Шу пайтгача бу лавозимда ишлаган Шоҳруҳ Шоаҳмедов "фаолиятида йўл қўйган бир қатор камчиликлари учун" лавозимдан олинган.
Исақулов Сардор Дадажонович Паркент тумани ҳокими этиб тайинланди. Сардор Исақулов 1986 йили Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти – олий. 2011 йилда Тошкент давлат техника университетини (кундузги) тамомлаган.
У меҳнат фаолиятини 2006 йили Марказий магистраль электр тармоқлари электроэнергиясини узатилишини ҳисоблаш бўлимида электр монтёри вазифасидан бошлаган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида масъул вазифаларда ишлаган.
Лавозимга тайинлангунга қадар "Иссиқлик электр станциялари" АЖ бошқарув раисининг ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, коперацион алоқаларни кенгайтириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шу пайтгача туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шоҳруҳ Шоаҳмедов фаолиятида йўл қўйган бир қатор камчиликлари учун вазифасидан озод қилинди.