Жаҳонгир Жуманов Олтиариқ тумани ҳокими этиб тайинланди
У аввал Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган.

Олтиариқ туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Бугун Халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Жуманов Жаҳонгир Сабиталиевич номзоди туман депутатлари томонидан қўллаб-қувватланди.
Ҳозирга қадар вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Жаҳонгир Жуманов Олтиариқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Аввалроқ Мирзаобод ва Нишон туманларига ҳокимлар тайинланганди.





