Паркент қишлоқларига сел келдими?

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Тошкент вилояти тоғ олди ҳудудлардан ҳисобланадиган Паркент қишлоқларига сел келгани” ҳақидаги хабарларга аниқлик киритди.
Жамият
30 март 2023 йил
Паркент қишлоқларига сел келдими?

Ижтимоий тармоқларда “Тошкент вилояти тоғ олди ҳудудлардан ҳисобланадиган Паркент қишлоқларига сел келмоқда” сарлавҳаси остида видео тарқалди.

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар беришича, ҳақиқатдан ҳам бугун куннинг иккинчи ярмида Паркент туманида кучли бўлмаган қисқа муддатли ёмғир ёғиши кузатилган.

Шунингдек, ушбу тарқалган видеода сел келганлиги акс этган тасвирлар 2022 йилнинг 14 май куни Паркент тумани “Нуробод” маҳалласи Шахай кўчасида юзага келган. 

"Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан вилоятнинг тоғ ва тоғ олди ҳудудлар 7 та назорат кузатув постлари ташкил этилган бўлиб, улар томонидан доимий назорат ўрнатилган. Фавқулодда вазиятдар вазирлиги барча ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асоссиз, нотўғри хабарларни тарқатмасликни сўраб қолади", - дейилади хабарда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+