Форишда сел сабаб 30 га яқин хонадонларни сув босди
Ҳодиса оқибатида вафот этган ва жароҳат олганлар йўқ.

Фориш туманида 30 га яқин хонадонларни сув босди. ФВВ ҳолат ҳақида маълумот берди.
14 феврал куни соат 04:53 да Жиззах вилояти, Фориш туманида кузатилган қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши натижасида “Қизилқум” МФЙ, Қизилқум қишлоғидан сел-сувлари оқимлари оқиб ўтиши кузатилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, “Қизилқум” МФЙ, Қизилқум қишлоғи “Эрали” кўчасидаги тахминан 30 га яқин аҳоли хонадонларнинг ҳовлиси ва томорқаларига сел-сувлари кириши кузатилган.
Вазият оқибатларини бартараф этишга барча зарур техника ва куч-воситалар жалб этилган.
Ҳодиса оқибатида вафот этган ва жароҳат олганлар йўқ.
Вазият вилоят ФВБ томонидан тўлиқ назоратга олинган, дейилади хабарда.
Аввалроқ Қамчиқ довони ҳудудида қор кўчиши хавфи эълон қилинганди.
