platina.uz

Иссиқкўлда сел оқибатида юзлаб хонадонларни сув босди

Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун 300 нафардан ошиқ ходим жалб этилган. 

Жаҳон
19 август, 10:05
Иссиқкўлда сел оқибатида юзлаб хонадонларни сув босди

Иссиқкўлнинг жануби ва шимолида кучли сел келиши кузатилди. Ҳудуддаги юзлаб хонадонларни сув босган.

Кучли ёмғир туфайли Чўн-Қизил-сув дарёси қирғоқларидан чиқиб кетган.

Бундан ташқари, Саруу қишлоғида дарёлар суви катта йўлни қоплаган ва автомобиллар ўтишини қийинлаштирган, деб ёзади 24.kg.

Иссиқкўлнинг шимолий қирғоғида кечаси сел оқими Булан-Соғоту, Корумду, Темировка қишлоқлари ва "Иссиқкўл Аврора" панционати ҳудудини қоплаган – маҳаллий аҳолининг юзлаб ҳовлилари сув остида қолган.

Жойларда ҳодиса оқибатларини бартараф этишга 300 дан ортиқ киши жалб этилган.

Шу йилнинг 14 июль куни Ўш вилояти ва Ўш шаҳрида сел келиб, катта вайронагарчиликларга сабаб бўлган, жумладан, автомобилларни ювиб, йўлларни сув босган эди.

28 июнь куни эса Ўш вилоятининг Ноокат туманида ҳалокатли сел содир бўлиб, аҳоли ва сайёҳлар орасида қурбон кузатилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+