platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Деҳқонободда бир киши селда оқиб ҳалок бўлди

Маълумотларга кўра, йўлдан адашган Damas автомобил ҳайдовчиси ва унинг ҳамроҳи йўналишни аниқлаш мақсадида сел оқими ўтадиган ҳудудда тўхтаган. 

Деҳқонободда бир киши селда оқиб ҳалок бўлди

Деҳқонободда сел сабаб бир киши ҳалок бўлди.

2026 йил 13 октябр куни соат 17:30 ларда Деҳқонобод туманининг тоғли ҳудудларида кузатилган қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши натижасида «Қўнғирот» МФЙ Шакарбулоқ қишлоғи ҳудудидан сел-сувлари оқими ўтган.

Маълумотларга кўра, йўлдан адашган Damas автомобил ҳайдовчиси ва унинг ҳамроҳи йўналишни аниқлаш мақсадида сел оқими ўтадиган ҳудудда тўхтаган. Автомобиль сирпаниб, сел йўлининг чуқурроқ қисмига тушган.

Шундан сўнг ҳайдовчи транспорт воситасидан тушиб, телефон орқали боғланишга уринган ва ҳамроҳини сел келаётгани ҳақида огоҳлантирган.

Бироқ сел оқими натижасида Damas автомобил ва унинг ичидаги йўловчини оқим олиб кетган. Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида йўловчи фуқаронинг жасади топилган.

Ҳодиса жойига туман ҳокимлиги, ФВБ ва ИИБ масъуллари жалб этилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid