platina.uz
Жамият

Паркентда учта шер қафасдан чиқиб кетиб, қоровулнинг умрига зомин бўлди

Ҳозирда шерлар ушланиб, қафасларга жойлаштирилган. Мутахассислар текширув олиб бормоқда. 

Паркентда учта шер қафасдан чиқиб кетиб, қоровулнинг умрига зомин бўлди

Паркентдаги ҳайвонот боғида шерлар қафасдан чиқиб кетиб, бир кишининг умрига зомин бўлди.

Паркентдаги “Lion Park”да шерлар қафасдан парк ҳовлисига чиқиб кетиб, қоровулга ташланган ва етказилган тан жароҳатлари сабабли қоровул воқеа жойида вафот этган. Шерларнинг сони учта бўлган.

Ҳозирда шерлар ушланиб, қафасга жойлаштирилгани айтилмоқда.

Содир бўлган мудхиш воқеа юзасидан прокуратура томонидан мутахассислар иштирокида текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Натижаси ҳақида хабар берилади, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid