Элмурод Пўлатов Паркент тумани ҳокими этиб тайинланди
У аввал Тошкент вилояти ҳокимлигида котибият мудири сифатида ишлаган.

Элмурод Пўлатов Паркент тумани ҳокими этиб тайинланди.
Паркент туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Исоқулов Сардор Дадажонович Бўка туманига ишга ўтиши муносабати билан туман ҳокими лавозимидан озод қилинди.
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокимлиги қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича котибият мудири лавозимида ишлаб келаётган Пўлатов Элмурод Тўхтабоевич номзодини Паркент тумани ҳокими лавозимига тавсия қилди.
Депутатлар номзоднинг яқин истиқболдаги фаолиятига доир тақдимот билан танишдилар.
Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгаши Элмурод Пўлатовни туман ҳокими этиб тасдиқланди.