platina.uz
Жаҳон

Европа Иттифоқи Исроилга молиявий кўмакни тўхтатади

ЕИ Исроил билан савдо алоқаларини чеклашни ҳам режалаштирмоқда. Ўта радикал кайфиятдаги яҳудий амалдорларига санкция киритилиши мумкин. 

Европа Иттифоқи Исроилга молиявий кўмакни тўхтатади

Европа Комиссияси Исроилга молиявий кўмакни тўхтатиб қўйиш ва тегишли тўловларни музлатиш ниятида.

Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен йиллик мурожаатида маълум қилди.

"Комиссия бу соҳада учта таклиф киритади. Биринчидан, биз Исроилга молиявий кўмакни тўхтатамиз ва барча тўловларни музлатиб қўямиз", деб таъкидлади Еврокомиссия раҳбари.

Урсула фон дер Ляйен Исроилнинг “экстремистик” вазирларига қарши санкциялар қўллашни ва Исроил билан савдо алоқаларини чеклашни режалаштирмоқда. Бунга сабаб сифатида у Ғазо секторидаги вазият кескинлашганини кўрсатди. Фон дер Ляйен очликдан "уруш қуроли" сифатида фойдаланиш мумкин эмаслигини айтди.

"Ғазо секторида содир бўлаётган воқеа бутун дунёни ларзага келтирди. Одамлар овқат сўраб ўлишмоқда. Оналар жонсиз гўдакларни қўлларида ушлаб туришмоқда. Бу тасвирлар шунчаки ҳалокатли... Бунга чек қўйиш керак", - деди Европарламентдаги чиқиши чоғида (AFP иқтибос келтирган ҳолда) ЕК раҳбари.

9 сентябрь куни Исроил мудофаа кучлари Доҳага ҳужум қилди. Тел-Авивда операциядан мақсад Фаластин ҲАМАС делегацияси эканлиги айтилди.

Амалиёт “Ёнғин саммити” деб номланди ва 2023 йил 7 октябрда ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми ташкилотчиларини йўқ қилишнинг давоми бўлди.“Ал-Арабия” нашрининг ёзишича, Исроил ҳужумида беш киши, жумладан, Ғазодаги Хамас гуруҳи етакчиси Халил ал-Ҳайя ҳамда унинг идораси раҳбари ҳалок бўлган.

Август ойида Исроилнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Хаим Регев Европа Иттифоқини Ғазо секторидаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган “эҳтирос”дан воз кечишга чақирди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid