Ўзбекистон аҳолиси 39,5 млн кишидан ошди
Аҳоли сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 692,2 минг кишига ёки 1,8 фоизга кўпайган. Самарқанд вилояти етакчиликни сақлаб қолмоқда.

Ўзбекистон аҳолиси 39,5 млн кишидан ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
2026 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 39 535 225 кишини ташкил этди (рўйхатга олиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда).
Аҳоли сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 692,2 минг кишига ёки 1,8 фоизга кўпайган.
Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони:
Самарқанд вилояти – 4 462 783 киши
Фарғона вилояти – 4 293 001 киши
Тошкент вилояти – 3 799 043 киши
Қашқадарё вилояти – 3 746 228 киши
Андижон вилояти – 3 574 464 киши
Тошкент шаҳри – 3 278 512 киши
Наманган вилояти – 3 190 767 киши
Сурхондарё вилояти – 3 030 030 киши
Қорақалпоғистон Республикаси – 2 166 044 киши
Хоразм вилояти – 2 162 068 киши
Бухоро вилояти – 2 125 129 киши
Жиззах вилояти – 1 545 176 киши
Навоий вилояти – 1 196 559 киши
Сирдарё вилояти – 965 421 киши.





