Ўзбекистонда туғилиш даражаси сезиларли даражада камайди
Жорий йилги кўрсаткич 2021 йилдаги миқдор билан солиштирилганда 52,3 минг кишига камайган.

Ўзбекистонда туғилиш даражаси сезиларли даражада камайди.
Ўзбекистон Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январ–сентябр ойларида мамлакатда 664,6 минг бола туғилган.
Шулардан 343,6 мингтаси ўғил, 321 мингтаси қиз. 319,3 минг бола шаҳар жойларда, 345,3 минг бола эса қишлоқ жойларда дунёга келган.
2024 йилнинг шу даврига нисбатан туғилишлар сони 29,3 минг кишига камайган.
2021 йилдаги кўрсаткич билан солиштирсак, 52,3 минг кишига камайганини кўришимиз мумкин.
Шунингдек, 2025 йилда Ўзбекистонда 132,2 минг киши вафот этган, шундан 72,7 мингтаси эркаклар, 59,5 мингтаси аёлларни ташкил этади.