Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача қарийб 2 минг кишига ошмоқда
2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 197 781 кишини ташкил этган.
Жамият
12 апрель 2023 йил
Республикамизнинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 % га ошган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 197 781 кишини ташкил этган.
Мамлакатимиз аҳолиси 2023 йил бошидан буён 172,8 минг кишига кўпайган.
Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 57,6 минг кишига ошган.
2023 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,9 минг кишига кўпаймоқда.