Ўзбекистон аҳолиси 37,5 млн кишидан ошди
Мамлакат аҳолиси ҳар ой ўртача 61,7 минг кишига, ҳар куни эса 2 минг кишига кўпаймоқда.
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37,5 миллион кишидан ошди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.
2024 йил 27 ноябр соат 13:00 ҳолатига мамлакатнинг доимий аҳолиси сони 37 504 304 нафарни ташкил этди. Улардан:
• эркаклар - 18 842 162;
• аёллар - 18 579 632 нафардир.
Ўзбекистон аҳолиси ҳар ой ўртача 61,7 минг кишига, ҳар куни эса 2 минг кишига кўпаймоқда
Аҳолининг бундай жадал ўсиши ижтимоий ва иқтисодий соҳаларга сезиларли таъсир кўрсатиб, давлат сиёсатини доимий равишда мослаштиришни талаб қилади.
Жорий йилнинг январ-сентябр ойлари давомида мамлакатда 693,9 минг бола дунёга келди. Туғилиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23 мингтага камайган.