Ўзбекистон аҳолиси қарийб 37 миллионга етди
Доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига ошмоқда.
Жамият
16 апрель, 12:20
Ўзбекистон аҳолиси сони қарийб 37 миллионни ташкил этди.
Доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига ошмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 963 262 кишини ташкил этган.
Республиканинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 % га ошган.
Мамлакат аҳолиси 2024 йил бошидан буён 163,5 минг кишига кўпайган.
Ўзбекистон аҳолиси 2024 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 54,5 минг кишига ошган.
2024 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.