
2035 йилга келиб Пекин аҳолисининг учдан бир қисми кексалардан иборат бўлади
Хитой аҳолиси 2022 йилдан бери камайиб, тез қариб бормоқда, бу эса ҳукуматнинг ички истеъмолни кўпайтириш ва қарзларни камайтириш режаларини мураккаблаштириб қўйди.

Хитой аҳолиси 2022 йилдан бери камайиб, тез қариб бормоқда, бу эса ҳукуматнинг ички истеъмолни кўпайтириш ва қарзларни камайтириш режаларини мураккаблаштириб қўйди.

Аҳоли сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 692,2 минг кишига ёки 1,8 фоизга кўпайган. Самарқанд вилояти етакчиликни сақлаб қолмоқда.

“Ҳудудгазтаъминот” таъсисчилигида “LPG-Trade” масъулияти чекланган жамиятини ташкил этиш таклиф қилинди. Ушбу тузилма суюлтирилган газни биржа орқали харид қилиб, белгиланган тартибда одамларга етказиб бериш билан шуғулланади.

Ойлик, чораклик ва йиллик режасини бажармаган бирорта вазир, ҳоким ёки тармоқ раҳбари бундай шароитда хотиржам ишлашга ҳақли эмаслиги қатъий кўрсатиб ўтилди.

Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг аҳолисини қийнаб келаётган яна бир масала – сув тозалаш иншооти атрофидаги бадбўй ҳиддир. Мутасаддиларга 1 сентябрьгача оқова сув қабул қилиш иншоотига замонавий фильтрлаш ускуналарини ўрнатиб, бу муаммони бартараф этиш топширилди.

Мамлакат Россия ҳужум қилганидан бери тахминан 10 миллион кишини йўқотган. Бу рақамга ҳалок бўлганлар, қочқинлар ва Россия назоратидаги ҳудудларда яшовчилар киради.

Рўйхатга олиш билан боғлиқ маълумотларининг хавфсизлиги бўйича хавотирга ўрин йўқлиги айтилган.

Тадбирларни юқори савияда ўтказиш учун 14 та ҳудудий ва 208 та туман ва шаҳар штаблари ташкил этилди. 60 минг нафарга яқин рўйхатга олувчи ходимлар тайёрланган.

Жорий йилги кўрсаткич 2021 йилдаги миқдор билан солиштирилганда 52,3 минг кишига камайган.

Ушбу тадбирлар дастлабки 17 кунда интернет орқали, кейинги бир ой мобайнида эса “маҳалла еттилиги” иштирокида уйма-уй юриб амалга оширилиши белгиланмоқда.

Мамлакат аҳолиси кетма-кет учинчи йил камайиб бормоқда. 2024 йилда 9,5 миллион бола туғилди, 10,9 миллион киши вафот этди.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисоблагичларни даврий қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилиш талаби бекор қилинди.