platina.uz
Жаҳон

Хитойда туғилишни кўпайтириш учун одамларга пул берилади

Мамлакат аҳолиси кетма-кет учинчи йил камайиб бормоқда. 2024 йилда 9,5 миллион бола туғилди, 10,9 миллион киши вафот этди.

Хитойда туғилишни кўпайтириш учун одамларга пул берилади

Хитой туғилиш даражасини ошириш учун одамларга пул берилади.

Бунда болалар парвариши бўйича давлат субсидияларининг янги тизимини жорий қилинади, дея хабар бермоқда “Синхуа” агентлиги.

Умуммиллий дастур доирасида Хитой ҳукумати уч ёшгача бўлган ҳар бир бола учун йилига 3,6 минг юан (503 доллар) тўламоқчи.

Тўловларни 20 миллиондан ортиқ оила олиши кутилмоқда, деб ёзади Bloomberg. Дастур фарзанд тарбияси харажатларининг ошишидан қўрққан ёш оилаларни фарзанд кўришга қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Bloomberg таъкидлашича, Хитой аҳолиси учинчи йил кетма-кет камайиб бормоқда. Шундай қилиб, 2024 йилда мамлакатда 9,5 миллион бола туғилди, 10,9 миллион киши вафот этди. Бундан ташқари, сўнгги ўн йил ичида никоҳлар сони ҳам кескин камайди, яъни 2013 йилдаги 13,47 миллиондан 2024 йилда 6,11 миллионга етди, биринчи турмуш қурганларнинг ўртача ёши 2010 йилдаги 24,9 ёшдан 2020 йилда 28,7 ёшга кўтарилди.

Агентликнинг таъкидлашича, Хитойда энг кўп болалар расмий никоҳда туғилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid