Хитой аҳолиси бир йилда салкам 1,4 миллион кишига қисқарди
2024 йилда мамлакат аҳолиси 1 миллиард 408 миллиондан ошиқ кишини ташкил қилган.
Жаҳон
17 январь, 11:14
![Хитой аҳолиси бир йилда салкам 1,4 миллион кишига қисқарди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/thumbs_b_c_60b5b2b9027f134e2785ec25e4a8e036.541716c28ab1.webp)
Хитой аҳолиси бир йил ичида қарийб 1,4 миллион кишига қисқарди. Бу ҳақда 17 январ "Интерфакс" хабар берди.
Хитой Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, 2024 йилда Хитой аҳолиси 1 миллиард 408 миллион 280 минг кишини ташкил қилган.
Бу 2023 йилга нисбатан 1,39 миллионга кам.
Бироқ, тақдим этилган маълумотлар Тайван, Гонконг ва Макао аҳолиси, шунингдек, мамлакатда яшовчи чет элликларни ўз ичига олмайди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда Хитойда аҳолининг камайиш тенденцияси кузатилмоқда. Жумладан, 2023 йилда давлат аҳолиси 2 млн кишига камайганди. Ҳукумат вазиятни ўнглаш учун турли тадбирлар қўллашга мажбур бўлмоқда.