platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Такси нархлари ошиши бўйича ўрганиш ишлари бошланди

Сўнгги кунларда йирик такси агрегаторлари фаолиятида кузатилаётган техник носозликлар оқибатида бошқа рақобатчи бўлган агрегаторларда ҳам такси хизмати қимматлаб кетган эътирозларга сабаб бўлди. 

Такси нархлари ошиши бўйича ўрганиш ишлари бошланди

Ўзбекистонда такси агрегаторларининг хизмат нархлари ва инсофсиз рақобатни амалга ошириши аломатлари бўйича ўрганишлар бошланди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.

Сўнгги кунларда йирик такси агрегаторлари фаолиятида кузатилаётган техник носозликлар оқибатида бошқа рақобатчи бўлган агрегаторларда ҳам такси хизмати нархлари тиғиз вақтларда бир неча баробаргача қимматлашгани жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан такси агрегаторларининг хизмат нархлари ва инсофсиз рақобатни амалга ошириши аломатлари бўйича ўрганишлар бошланган.

Ўрганиш давомида такси хизматлари нархларининг оширилиши асослилиги ҳамда рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу муносабат билан такси агрегаторларидан:

дастурда такси хизматлари нархларини шакллантирувчи алгоритм созламаларини қайта кўриб чиқиш ва нархлар кескин ва сунъий тарзда ошишининг олдини олиш;

ҳайдовчиларнинг маблағларини ўз ҳисобларига ўтказишда вужудга келган носозликларни бартараф этиш;

асоссиз блокланган ҳайдовчиларни блокдан чиқариш чораларини кўриш;

ҳайдовчилар томонидан бажарилган буюртмалар учун тўлаб берилиши кўзда тутилган барча бонусларни қайта ҳисоб-китоб қилиб, тўлаб бериш;

“Рақобат тўғрисидаги” Қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда хўжалик юритувчи субъектлар ёки уларнинг манфаатларини кўзлаб бошқа шахслар томонидан рақобатчиларга нисбатан инсофсиз рақобатни амалга оширмаслик;

ҳайдовчилар ва истеъмолчилар учун 24 соат ишлайдиган техник ёрдам кўрсатиш марказларини узлуксиз фаолиятини таъминлаш.

Билдирилишича, рақобат муҳитидаги ҳар қандай ҳаракат истеъмолчилар манфаатларига зид бўлмаслиги, хизматлар нархи ва сифати эса адолатли ҳамда шаффоф тамойилларга асосланиши лозим.

“Қўмита агрегаторлар томонидан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги ёки истеъмолчилар ҳуқуқлари поймол этилганлиги аниқланган тақдирда, ўрнатилган тартибда текшириш ўтказилиши ва қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилишини маълум қилади”, дейилади хабарда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid