Тошкентда Янги йил байрами муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракат чекланади
Чекловлар 2026 йил 30 ноябрдан 2027 йил 10 январга қадар амал қилади.

Тошкентда Янги йил байрами муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракат чекланади
2026 йил 30 ноябрдан 2027 йил 10 январга қадар қуйидаги кўча қисмларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади:
-Истиқлол кўчаси — Буюк Турон ва Зарафшон кўчалари оралиғида;
-Буюк Турон кўчаси — Истиқлол кўчаси билан кесишмадан Ёшлар ижод саройигача.
Мазкур чекловлар Янги йил байрамига тайёргарликнинг биринчи босқичи доирасида жорий этилмоқда. Иккинчи босқичдаги чекловлар ҳақида қўшимча маълумот берилади.





