platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Тошкентда сомса сотган шахс жаримага тортилиб, сомсалари олиб қўйилди

Текширув давомида фуқаро давлат рўйхатидан ўтмасдан сомса сотаётгани аниқланган ва унинг 140 минг сўм нақд пули ҳамда 26 дона сомсаси мусодара қилинган.  

Тошкентда сомса сотган шахс жаримага тортилиб, сомсалари олиб қўйилди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида сомса сотган шахс жаримага тортилиб, унинг 26 дона сомсаси олиб қўйилди ва уларнинг йўқ қилиниши белгиланди. Бу ҳақда тегишли суд суд ҳужжатига асосан маълум қилинди.

Шу йилнинг 26 октябрь куни Тошкент шаҳар Юнусобод туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари туманда текширув ўтказган. Текширув давомида С.М. давлат рўйхатидан ўтмасдан сомса сотаётгани аниқланган ва унинг 140 минг сўм нақд пули ҳамда 26 дона сомсаси олиб қўйилган.

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида мазкур иш кўриб чиқилган. Судда С.М. қилган ишидан пушаймондалигини, ушбу ҳуқуқбузарликни мажбурлигидан, яъни оилада ягона боқувчи бўлгани сабабли қилганлигини билдирган ва суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўраган.

Суд қарори билан С.М. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддаси (ноқонуний тадбиркорлик фаолияти) 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари, яъни 2 млн 60 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Шунингдек, ундан олиб қўйилган сомсаларнинг йўқ қилиниши белгиланган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid