Уч йилда 14 ёшга тўлмаган болаларнинг номусига тегиш бўйича 445 та жиноят иши қўзғатилган
Бу ҳақда депутат, парламентнинг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Гулруҳ Агзамова маълумот берди. Бундай ҳолатлар бўйича 2024 йилда — 129 та, 2025 йилда эса 123 та жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистонда 2022−2025 йилларда 14 ёшга тўлмаган болаларнинг номусига тегиш бўйича 445 та жиноят иши қўзғатилган.
Бу маълумотни 29 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Гулруҳ Агзамова келтирди.
Унинг сўзларига кўра, 2022 йилда бундай ҳолатлар бўйича 85 та, 2023 йилда — 108 та, 2024 йилда — 129 та, 2025 йилда эса 123 та жиноят иши қўзғатилган.
Бу маълумотлар болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини муҳокама қилиш жараёнида келтирилди.
"Бугун биз шунчаки навбатдаги қонун лойиҳасини муҳокама қилаётганимиз йўқ. Биз болаларимизнинг тақдири, уларнинг хавфсизлиги, эртанги кунга бўлган ишончи, энг муҳими, жамиятимизда бола қадри қанчалик устувор эканлиги ҳақида гаплашмоқдамиз", — деди Агзамова.
У, шунингдек, болалар ҳар доим ҳам бошидан кечирган зўравонлик ҳақида катталарга айта олмаслигига эътибор қаратди.
Эслатиб ўтамиз, Наманганда 5 ёшли қизчанинг боғса омбор мудири томонидан зўрлангани ортидан Ўзбекистонда боаларга нисабатан қилинган зўравонлик бўйича жазо чорасини кучайтириш масаласи кун тартибига чиқди. Депутат Алишер Қодиров қасддан қотиллик содир этганлар, айниқса жабрланувчи бола бўлса, ўлим жазосини қўллашни таклиф қилди. Бироқ бошқа бир депутат Бобур Бекмуродов Конституцияда ўлим жазоси тақиқланганини эслатди.




